Линклар

Шошилинч хабар
22 январ 2025, Тошкент вақти: 19:54

Россия мудофаа вазири Ўзбекистонга келди


Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов ва ўзбекистонлик ҳамкасби Шуҳрат Холмуҳамедов. Тошкент, 22 январь, 2025
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов ва ўзбекистонлик ҳамкасби Шуҳрат Холмуҳамедов. Тошкент, 22 январь, 2025

Ўзбекистонга сафар қилган Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов Тошкентда ўзбекистонлик ҳамкасби Шуҳрат Холмуҳамедов билан икки давлат мудофаа вазирликлари ўртасида 2026−2030 йилларга мўлжалланган ҳарбий соҳада стратегик шериклик дастурини имзолаган.

Шунингдек, 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси тасдиқланган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вазирликка кўра, 2025 йилдаги ҳамкорлик режаси 50 та қўшма тадбирни ўз ичига олади.

Бу ўтган йил майида Россия мудофаа вазири этиб тайинланган Андрей Белоусовнинг Ўзбекистонга илк сафаридир.

Ўзбекистон Қуролли кучлари бош штабининг собиқ бошлиғи бўлган Шуҳрат Холмуҳамедов ўтган йил ноябрида ДХХ раиси лавозимига тайинланган Баҳодир Қурбонов ўрнини эгаллаганди.

Ўзбекистон 2012 йил декабрида Россия етакчилигидаги Коллектив хафвсизлик шартномаси ташкилотидаги иштирокини тўхтатган, аммо Россия билан икки томонлама яқин ҳарбий алоқаларга эга.

Мирзиёев ташқи сиёсатни 19 йил бошқарган А. Комиловни нега ишдан олди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:23 0:00

Мамлакат ҳарбий ва ташқи сиёсат доктринаси ҳарбий блокларда иштирок этишни тақиқлайди.

Расмий Тошкент Россиянинг Украинага босқини юзасидан "нейтрал позицияда" эканини айтган, аммо Тошкентдаги ғарблик дипломатлар бу позиция Москвадан кўра Украинага нисбатан кўпроқ нейтрал эканига эътибор қаратишган.

XS
SM
MD
LG