Ўзбекистон Россия томонида урушганларга енгил жазо бермоқда. Нега?
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Ўзбекистон ва Украинадаги фаоллар ўзбек судлари сўнгги пайтларда ўзга мамлакатга қурол кўтариб бориб, одам ўлдирган шахсларга енгил жазо бераётганига эътибор қаратишмоқда. Уруш тугамагунча Россияда юрган миллионлаб ўзбекистонлик муҳожирлар уруш домига тортилиш хавфи остида қолмоқда.