Россия президенти Владимир Путин 28 ноябрь кунги фармойиши билан Ҳарбий-техникавий ҳамкорлик федерал хизматига Ўзбекистон билан Ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолашга рухсат берди.
Путинннинг фармойиши Россия ҳуқуқий информация расмий порталида эълон қилинди.
“РФ ҳукуматининг РФ ва Ўзбекистон республикаси ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги шартномани имзолашга доир таклифи қабул қилинсин”, дейилган ҳужжатда.
Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан Самарқандда 6 сентябрда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистоннинг Россия билан алоқалари "олдин ҳам, ҳозирда ҳам ва келажакда ҳам стратегик шериклик асосида бўлади", деб билдирган эди.